Get Mystery Box with random crypto!

ОНАНИНГ САККИЗ ЁЛҒОНИ... Фарзанд деди: Онам менга ўз улушлари | Ибратли хикоялар

ОНАНИНГ САККИЗ ЁЛҒОНИ...

Фарзанд деди:
Онам менга ўз улушларини таомимга қўшар ва ўзлари эса жуда ҳам оз ер эдилар.
Бир куни мен уларга «Эй она, керак эмас. Бу ахир сизнинг улушингиз» десам ҳам: «Мен оч эмасман болам» деб менга балиқ бердилар.
Сўнгра менга кулиб боқиб «Мен унча балиқни хуш кўрмайман-да. Сен еявер, ош бўлсин», дедилар.
Мен уларни кўп толиқишларини кўрар эдим. Лекин менга «Менинг толиққаним йўқ, саломатлигим жуда ҳам яхши» дер эдилар.
Ичишларига сув келтирсам, улар менга «Мен чанқоқ эмасман болам, ўзинг ичақол» дер эдилар.
Отам вафот этганларидан сўнг бошқа турмуш қурмасликка қарор қилдилар. Ва менга «Мен бошқа ҳеч ким билан турмуш қуришни истамайман. Мен фақат сен учун яшашни истайман" дедилар.
Улғайиб катта бўлдим. Ширкатлардан бирига ишга жойлашгач, ойлик маошимдан уларга деб маблағ ажратдим. Аммо пулларни олишдан бош тортдилар ва менга «Мен пулларга муҳтож эмасман. Уларни ўзинг учун асраб қўй. Менинг ўзимга етарли маблағим бор» деб айтдилар.
Бир куни онамни ташлаб, иш юзасидан ўзга юртга сафар этдим. Орадан бир қанча кунлар ўтгач аҳволим анча яхшиланди. Сўнгра онамга қўнғироқ қилиб, аҳволим яхшиланганини айтдим. Ва уларга «Ёнимда, мен билан бирга бўлишингизни истайман» дедим. Аммо онам таклифимни рад этиб «Сени сиқилиб қолишингни хоҳламайман» деб айтдилар.
Йиллар ўтган сайин онажоним ҳам кексайиб борар эдилар. Аммо бир куни менинг ҳаёлимни бир четига ҳам келмаган мудҳиш хабардан гангиб қолдим.
Онажоним, менинг меҳрибоним саратон касалига дучор бўлибдилар. Бу хабарни эшитишим биланоқ қаттиқ изтироб чекдим, йиғидан ўзимни ҳеч боса олмадим.
Меҳрибонимнинг ҳузурларига ҳам кўзларим тўла ёш билан кириб бордим. Аммо.. онам менга яна ёлғон гапирдилар.
Айтдиларки "Йиғлама болажоним. Кўз ёшларингни тўкма. Менга озор берадиган оғриқнинг биронтасини ҳис этаётганим йўқ".

Барчамизнинг ҳаётимизда ОНАнинг аҳамияти жуда ҳам улуғ. ОНА ўзининг жонини фидо этишлари-ю, пок меҳрини ато этишлари нақадар буюк.
ОНА меҳри, жамийки оғриқларга марҳамдир.
ОНА меҳри, бу ҳеч нарса ўрнини боса олмайдиган ягона туйғудир.
Аллоҳим, ҳеч кимни ота-она меҳридан маҳрум этмагин!


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

https://t.me/jannatim_onam_onajonim_otam