Get Mystery Box with random crypto!

Асра бизни, асра яратган, Дўст қўлидан кўчган тошлардан, Нафси | Ибратли хикоялар

Асра бизни, асра яратган,
Дўст қўлидан кўчган тошлардан,
Нафси бузуқ, юраклари муз,
Юзи гўзал, қалам қошлардан!

Асра бизни, асра Яратган,
Одамсиёҳ, хайвонсифатдан.
Ёлғон ишқу, қалбаки меҳр,
Бошга келар қуруқ туҳматдан!

Асра бизни, асра Яратган,
Фойданг тегса севгучи ёрдан.
Сўраганин бермасанг агар,
Оқ ёққану, қорайган қордан!

Асра бизни, асра Яратган,
Тили бошқа, дили бошқадан.
Ҳолимизга қўйма бир он ҳам,
Биз кетмайлик сендан бир қадам!

Асра бизни, асра Яратган,
Ҳар не бало бўлса асрагин!
Агар ўзинг меҳрибон бўлсанг,
Ёмонлар даф бўлмоғи тайин!

Асра бизни, асра Яратган,
Зулми бисёр бандаларингдан,
Роҳат топмай ўқилган намоз,
Ва омонат саждаларингдан!

Асра бизни, асра Яратган,
Ёлғон сўзга учиб қолмайлик.
Минг тусланиб кўнгилга кирар,
Рўёларни қучиб қолмайлик!

Асра бизни, асра Яратган,
Берсанг тоза тилакларни бер.
Ҳар карвонга қўнаргоҳ эмас,
Пок-покиза юракларни бер.

Асра бизни, асра Яратган...

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал
https://t.me/jannatim_onam_onajonim_otam