Get Mystery Box with random crypto!

ЯНГИ ЙИЛ ШУКУҲИ Янги йил арафасида турибмиз. Ушбу шукуҳли бай | Хикматилло Абдулхамидович Латипов

ЯНГИ ЙИЛ ШУКУҲИ

Янги йил арафасида турибмиз. Ушбу шукуҳли байрамнинг файзу таровати ўзгача. Туманимиздаги Ўзбекистон кўчасига ўрнатилган бош арча атрофида Янги йил томошалари бошланган бўлиб, ушбу масканда турли бадиий чиқишлар, куй-қўшиқлар янграмоқда. Янги йил байрами қаҳрамонларининг чиқишлари арча атрофига йиғилган болажонларга бир олам завқу-шавқ улашмоқда.
Бундан ташқари туман Маданият бўлими ходимларининг дастурлари кечки йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишламоқда.
Барча туманимиз аҳолисини Ўзбекистон кўчасига Янги йил арчаси атрофида ўтказилаётган байрам тантаналарига таклиф этамиз!


Каналга уланиш учун:
@jalaquduqpress

Жалақудуқ тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ