Get Mystery Box with random crypto!

Муҳокамаларда фаол иштирок этинг “Янги Ўзбекистоннинг 2022–20 | XDP|NURAFSHON

Муҳокамаларда фаол иштирок этинг

“Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”
ги Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

“Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосидаги лойиҳа еттита устувор йўналишдан иборат.

1. инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш;

2. мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш;

3. миллий иқтисодиётни ривожлантириш, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида таъминлаш;

4. адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш;

5. маънавий тараққиётни таъминлаш, ушбу соҳани тубдан ислоҳ этиш ва янги босқичга олиб чиқиш;

6. умумбашарий муаммоларга миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда ечим топиш;

7. мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ ва прагматик, фаол ташқи сиёсат олиб бориш.


Муҳокамаларда фаол иштирок этинг.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok