Get Mystery Box with random crypto!

#Олмалиқ #Ташриф ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ТИББИЁТ КЛАСТЕРЛАРИ ТАШКИ | XDP|NURAFSHON

#Олмалиқ #Ташриф

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ТИББИЁТ КЛАСТЕРЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ. ОЛМАЛИҚ ТИББИЁТ КЛАСТЕРИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

Олмалиқ шаҳар марказий кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасида 43 нафар шифокор, 312 нафар ҳамшира 134 минг аҳолига хизмат кўрсатади.

Юртбошимиз тиббиёт бирлашмасида бўлган пайтида у ердаги шарт-шароитларни кўздан кечирди. Жараёнда Тошкент вилоятида тиббиёт бўйича 3 йиллик дастур ишлаб чиқиш, ҳудудларда тиббиёт кластери ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Жумладан, Олмалиқ тиббиёт кластерида алоҳида Болалар поликлиникаси, туманлараро болалар хирургия бўлими ташкил этилади ва Олмалиқ, Оҳангарон, Пискент, Ангрен аҳолиси даво истаб пойтахтга қатнаш машаққатидан халос бўлади.

Махсус видео -7

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi


https://t.me/xdp_Nurafshon