Get Mystery Box with random crypto!

#ёшларбандлиги #ekasb #yoshlardaftari Ёшлар ишлари агентлиги | XDP|NURAFSHON

#ёшларбандлиги
#ekasb
#yoshlardaftari

Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси, "Yoshlar-kelajagimiz" жамғармаси Тошкент вилояти филиали ҳамда Тошкент вилояти Бандлик бошқармаси ҳамкорликда ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган семинар ўтказилди.

Семинар давомида e-kasb.uz касб-ҳунарлар платформасини ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш, платформадан унумли фойдаланишни ўргатиш ва бу орқали касб-ҳунарга йўналтириш, шунингдек, уларнинг бандлигини таъминлашга эришиш ҳамда yoshlardaftari.uz платформасини юритиш бўйича тушунтиришлар берилди.

Семинарда туман (шаҳар) лардаги АБКМ ёшлар бўйича масъул ходимлари ва маҳаллаларда янги жорий қилинган ёшлар етакчилари қатнашишди.

https://t.me/xdp_Nurafshon