Get Mystery Box with random crypto!

ДИЛ СЎЗЛАРИМ Ҳеч қандай дабдабаларсиз, тақдимотларсиз, жимгин | Ҳазил шеърлар

ДИЛ СЎЗЛАРИМ

Ҳеч қандай дабдабаларсиз, тақдимотларсиз, жимгина шундай бориб дафтарга қўл қўйдиму олиб келавердим уюшмага аъзолик гувоҳномасини. Тарғиботчилик бўйича раҳбарим Жасурбекни опа шошманг тарғиботчилар мажлисида сизга гувоҳномани тантанали топширамиз деганларини ҳам кутгим келмади. Чунки бу кунни шундоқ ҳам узоқ кутган эдим. Ҳаммаси каналимга ёзганимдан кейин бошланди. Мени шунча инсон кузатишини билмас эканман. Яқинларим, дўстларим, устозларим, жамоам, кутубхоначилар, ўқитувчилар, тарғиботчилар, ижодкорлар... Қалбимда фахр билан бирга қўрқувга ўхшаш туйғу уйғонди. Худо хохласа тўхтаб қолмайман. Қувончимга шерик бўлганингиз учун раҳмат. Бу биргина мени ютуғим эмас барча менга ишонч билдирган инсонларнинг ҳам ютуғи.
Аввало оилам, яқинларим, қолаверса Улуғбек Яхшиев, Толибжон Омонов, Самижон Маматқулов, Фарход Рўзиев, Амир Худойберди, Сулаймон Хайдар, Салим Ашур, Ботир Эргашев, Нодир Жонузоқ, Носиржон Тошматов, Анвар Юлдашевдек устозларим, қўллаб қувватлаб турувчиларимнинг ҳиссаси кўп. Дўстларимни санаб ўтирмайман уларнинг сон саноғи йўқ. Барчага яна бир марта раҳмат. Муносиб бўлишга харакат қиламан.Орзуларим жуда кўп. Улар энди мақсадга айланади. Ҳаммангизни яхши кўраман.

Шаҳноза Рўзиева
шоира, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси