Get Mystery Box with random crypto!

ЭҲ, АЁЛЛАР , АЁЛЛАР Бек йигит кўп вақтлари , Аёлини севганди | Ҳазил шеърлар

ЭҲ, АЁЛЛАР , АЁЛЛАР

Бек йигит кўп вақтлари ,
Аёлини севганди .
Кўзи кўрмай ўзгасин ,
Танҳо уни деганди

Кўп қаршилик бўлса ҳам,
Қуришган эди турмуш.
Бирга енгиб ўтишган,
Бошга тушса не юмуш.

Орадан ўтиб йиллар,
Айтганида сўзини.
Бекнинг боши айланиб,
Унутибди ўзини.

Муҳаббатдан йўқ дарак,
Қариганмиш аёли .
Бор фикрин эгалламиш,
Ўзга "Гул"лар хаёли.

Не қилса ҳам аёлнинг ,
Айби топилар доим.
Қилдан қийиқ топиб бек ,
Қилар қиёмат қойим.

Шундай кунлар бирида ,
Учратди зўр дилдорни ,
Интернетдан топганди ,
Қайрилма қош ул ёрни.

Аёл эмас, нақд "офат" ,
Жон деб жонни олади.
"Акажоооон" деб ҳар сафар ,
Нақд оловга солади.

Бек юраги титроқда ,
Ғазал жойлар сўзига.
Боқиб тўймас парининг,
Ниқоб таққан юзига ...

Фарзандлари ҳам Бекнинг,
Кўринмасдан кўзига.
Кирар бўлди охири,
"Офат"ойнинг сўзига.

Йиғди бор бисотини,
Сўнг аёлин чақирди.
Йўлимни тўсмасин деб ,
Дўқ аралаш бақирди:

- Дунёга бир келганман ,
Шунга кўнгин , дегин хўп.
Мен муҳаббат асири,
Мендакалар жуда кўп.

Шу сабабли кўчимни ,
Йиғиштирдим , кетяпман.
Севги не энди билдим ,
Насиб қилса етяпман.

Жанжал , сурон қилмасдан ,
Тилагин менга оқ йўл.
Мен-ку бахтли бўляпман ,
Руҳсат !
Сен ҳам бахтли бўл!

Аёл сира оҳ урмай ,
Дер :
Кўнгум ҳар талабга,
Кетаверинг, фақат ҳеч ,
Боқмай менинг тарафга.

Шамолларга учирмам,
Дил розим ва сўзим ман.
Фақат билинг бир сирни ,
Ўша...
"Офат" -
ЎЗИМ МАН !

Хулоса шул :
Эркаклар !
Чалғимасин хаёллар
Ўз жуфтини бировга ,
Бериб бўпти аёллар !

Хазонрезги
===========
Агар ёққан бўлса ни босинг ва бошқаларга ҳам улашинг. Улар ҳам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher