Get Mystery Box with random crypto!

'Маракана' стадионида учта катта финал бўлиб ўтган: 1950 йил | Xayrulla Hamidov official

"Маракана" стадионида учта катта финал бўлиб ўтган:

1950 йилги мундиал финали. Бразилия - Уругвай 1:2

2014 йилги мундиал финали.
Германия - Аргентина 1:0

2016 йилги олимпиада финали
Бразилия - Германия 1:1 (пен. 5:4)

Жаҳон чемпионатлари тарихидан маълум бўлишича, Рио де Жанейродаги манзил бразилияликларга ҳам, аргентиналикларга ҳам омадли эмас. Олимпиада финали Неймар ватандошларига оз-моз далда улашаётгандек.

Бироздан сўнг Жанубий Америка гигантлари ўртасидаги финал "Копа Америка" ғолибини аниқлаб беради. Қай бир юрт футболи учун ниҳоят "Маракана" хайрли стадионга айланиши мумкин.

Месси ё Неймар, 05:00дан бошлаб...

@xayrulla_hamidov