Get Mystery Box with random crypto!

​​Бугун нафақат шарҳловчилик, балки ўзбек футбол журналистикас | Xayrulla Hamidov official

​​Бугун нафақат шарҳловчилик, балки ўзбек футбол журналистикаси асосчиси, дейилсаям бўладиган шахс, яъни барчамизнинг устозимиз Ахбор Имомхўжаев 85 ёшга тўлдилар.

Ахбор аканинг «Футбол - қувончим, дардим, фахрим» деган китоблари бор. Ўша асарда 1979 йилда халок бўлган пахтакорчиларга тегишли бўлимни ўқигандирсизлар. Устоз ўша машъум хабарни эшитган пайтларидаги ҳолатларини ёзганлар. Адашмасам, «Кимлар?» деб сўрайдилар хабар берувчидан. «Ҳаммалари» деган жавоб бўлади. Ахбор ака турган жойларида ерга чўкиб, йиғлаб юборадилар...

Шунақароқ воқеа. Доим ўйлайман. Масалан, мен... ёки биз... худо кўрсатмасин, шунақа хабар эшитсак, йиғлаб юборамизмикин? Қай даражада таъсир қилган бўларди?

Нафақат ўлим, умуман футбол, ундаги натижалар, мағлубиятлар ва ғалабалар бизга қай даражада таъсир қилади? Неча кун бахтли бўламиз, қанча йиғлаймиз, қай алфозда ўйлаб юрамиз? Ҳеч қанча, шундай эмасми?

Ахбор ака футболни ёритувчи одам, футболни томоша қилувчи томошабин эмас, футболнинг ўзгинаси эдилар. Сизнинг бир вазифадаги ҳаққингиз, сизнинг бир ишдаги фидойи эканинингиз шу билан ўлчанади - футбол сизнинг ҳаётингизнинг қаерида тургани билан.

Кимдир яхшироқ ёзар, кимдир яхшироқ шарҳлар, кимдир кўпроқ ишлар ҳатто балки, аммо ҳеч ким у Инсон билан бу борада яқинлаша олмайди.

Ҳақиқатан ҳам футбол Ахбор аканинг қувончи, дарди, фахри...

Умрингиз узоқ бўлсин!..