Get Mystery Box with random crypto!

Ўқиш эсдан чиқибди;) Гўзал Бернабеу, яна зўр оқшом, Яна “Реал | Xayrulla Hamidov official

Ўқиш эсдан чиқибди;)

Гўзал Бернабеу, яна зўр оқшом,
Яна “Реал” Мадрид, яна “Бавария”.
Кимдир тўқнашувда топади ором,
Кимгадир аталар “оғир авария”.

Сане тезлик олар ўз қанотида,
Яна Кейн учун топилар имкон.
Жарима майдони Жамал ёдида,
Нойер кўзларида порлаган вулқон.

Вини ҳам такроран уюштирар рейд,
Йиқилган Беллингем курашга тўймас.
Родригони жангга этар экан қайд,
Карло ютқазишни азалдан суймас.

Хитобимиз оддий ўйин олдида:
Эй сара юлдузлар, ҳамманг бир қийнал!
Аниқлаб олайлик “Уэмбли”да
Немисча финалми ё таниш финал?!”

@xayrulla_hamidov