Get Mystery Box with random crypto!

'Интер'нинг бу йилги чемпионлиги кўп воқеалар билан ёдда қолад | Xayrulla Hamidov official

"Интер"нинг бу йилги чемпионлиги кўп воқеалар билан ёдда қолади. Айниқса, ушбу клубга ҳамшаҳаридан ўтиб келган Хоқон Чалхонўғли фаолияти. Турк ўғлони бугун "Торино"га икки гол киритди ва бу мавсум 2013 йилдан кейинги энг сермаҳсул йилини ўтказди. "Карслруэ" ўшанда учинчи дивизион вакили эканини инобатга олсак, "Интер" сафида йўллаган 13 голи ўта салмоқли, вазнли.

Нерадзуррининг ўзида ҳам Лотар Маттеусдан кейин бу қадар кўп гол урган ярим ҳимоячи бўлмаганди. Бугун Хоқон пенальтини февралдан бери гол урмаётган Лаутарога берди ҳам. Мартинес рози бўлмади, Чалхонўғлининг ўзи тепди. Жамоанинг бирдамлигини қаранг!

Ҳам чемпион бўлган, ҳам ўзининг энг яхши мавсумини ўтказган йилидан сўнг "Интер" юлдузининг "Милан" мухлислари билан ҳисоб китоби қолмади. У ғалаба қозонди. Энди ҳеч ким туркияликка ортиқча гап қилолмайди. Жанг тугади.

@xayrulla_hamidov