Get Mystery Box with random crypto!

Футболчиларнинг майдондаги нуқталари: Винисиус ёлғизланиб қолг | Xayrulla Hamidov official

Футболчиларнинг майдондаги нуқталари:
Винисиус ёлғизланиб қолганига кўпчиликнинг Лукас Васкес томонига оғгани бўлди. Учрашувда менга энг ёққани шу Васкес эди ўзи. Родриго каби туширса ўйнайди, борини бериб чиқиб кетади.

“Барса”да ҳам ўнг қанот фаол. Қаҳрамон Ламин Ямал. 16 ёшли болакайга ҳам кўпчилик ёрдамчилик қилишди — Рафинья у томонда, Лева яқинроқ, Кунде орқароқда.

“Реал”нинг ғалабасига асосий сабаб — Каталония клубининг ҳолдан тойгани. Ҳатто тушганига кўп бўлмаган Педри ҳам Брайим гол ташкил этаётган вазиятда яёв юрганди, ўтиб кетишига имкон берди. “Реал” охирги дақиқаларга қандайдир дори ичиб чиқадими дейман, яна характерда тортиб чиқиб кетди.

11 очколик фарқ. “Реал” деярли чемпион, ЕЧЛда ярим финалда. “Барса” эса совринсиз қолишга яқин. Хавига энди “Реал” мухлисларидан бошқа ҳеч ким қол демаса керак.

@xayrulla_hamidov