Get Mystery Box with random crypto!

Тополмайсан! Бир кам дунё деган мангу, Умрни ҳеч ютолмайсан. | ТОНГГИ САЛОМЛАР ВА НАМОЗ ВАКТЛАРИ☘🌸

Тополмайсан!

Бир кам дунё деган мангу,
Умрни ҳеч ютолмайсан.
Молу дунё топарсану...
Отанг кетса тополмайсан,

Элга керак тилло заринг,
Халқни рози этолмайсан.
Уйингдаги муштипаринг,
Онанг кетса тополмайсан!

Йиқилганда суяйдиган,
Ҳам беминнат қўллайдиган,
Тиргак бўлиб турай деган,
Аканг кетса тополмайсан!

Дунёдаги барча дўстни,
Пулга сотиб ололмайсан.
Беркитгувчи каму кўстни,
Уканг кетса тополмайсан!

Сал бахтингдан суюнгувчи,
Сенга жондан куйингувчи,
Еган нонин илингувчи,
Опанг кетса тополмайсан!

Сенга қилган жонин фидо,
Топарман деб билма хато,
Фарзанд топсанг бўлар ҳатто,
Синглинг кетса тополмайсан

Шуни билгин Мумтозбегим:
Оиланг кетса тополмайсан!!!


Мумтозбегим

ТОНГГИ САЛОМЛАР
𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
https://t.me/Xayrli_tongg