Get Mystery Box with random crypto!

А Р А Ф А     М У Б О Р А К Нурларга тўлишди кўк, осмон, Қу | ТОНГГИ САЛОМЛАР ВА НАМОЗ ВАКТЛАРИ☘🌸

А Р А Ф А     М У Б О Р А К

Нурларга тўлишди кўк, осмон,
Қувончга тўлишди кенг жаҳон,
Ҳамманинг уйида паловхон,
Арафа муборак азизлар.

Мунаввар тонгларда зар ёғар,
Осмондан барокат,дур ёғар,
Кексалар юзидан нур ёғар,
Арафа муборак азизлар.

Куйлайди ҳофиз-у, бахшилар,
Ҳаётнинг ҳуснига нақшилар,
Дунёга зеб берган яхшилар,
Арафа муборак азизлар.

Оналар болам деб куюнган,
Қалблари меҳрга тўйинган,
Эртага ҳайит деб суюнган,
Арафа муборак азизлар.

Қувончга ёр бўлсин умрлар,
Ҳар дилда ҳаловат,ҳузрлар,
Аллоҳга беадад шукурлар,
Арафа муборак азизлар.


ТОНГГИ САЛОМЛАР
𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
https://t.me/Xayrli_tongg