Get Mystery Box with random crypto!

Дўстлар! Бир куни ўғил уйланиш мақсадида тўй бошлабди, тўйга | ТОНГГИ САЛОМЛАР ВА НАМОЗ ВАКТЛАРИ☘🌸

Дўстлар!
Бир куни ўғил уйланиш мақсадида тўй бошлабди, тўйга тайёргарлик кўрар экан ишлари кўпайиб кетибди. Ҳолдан тойган ўғил отасига илтимос қилибди:
— Отажон, илтимос, мана дўстларимнинг телефон рақамлари уларга телефон қилиб тўйга таклиф қилинг, —  дебди.
— Яхши ўғлим, албатта, қўнғироқ қиламан, — жавоб берибди ота.

Тўй куни куёвнинг бор-йўғи икки дўсти келибди. Ўғилнинг жаҳли чиқиб:
— Ота сизга барча ўртоқларимга қўнғироқ қилишни сўраган эдим-ку, — дебди. Шунда ота:
— Ўғлим, мен сен айтгандай қилдим, лекин уларга сен катта бир муаммога ўралашиб қолганингни, айнан бугун шу соатда шу жойга ёрдамга етиб келишларини сўрадим. Кўриб турибмизки, барча ДЎСТЛАРИНГ шуерда, қолганлари бегоналар. Биз ҳам уларга бегонамиз, — дея жавоб берибди

Инсон умри давомида бир ёки икки нафар ҳақиқий дўст топади. Агар шундай дўстларингиз бўлса, сиз бахтли инсонсиз. Ҳозироқ улардан хабар олинг ва ушбу ҳикояни улар билан ҳам ўртоқлашинг, токи улар ҳам сизнинг борлигингизни сезиб туришсин.

ТОНГГИ САЛОМЛАР
𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
https://t.me/Xayrli_tongg