Get Mystery Box with random crypto!

Ёмон ота-оналарнинг белгилари. Сиз ҳам уларданмисиз Ота-она | ТОНГГИ САЛОМЛАР ВА НАМОЗ ВАКТЛАРИ☘🌸

Ёмон ота-оналарнинг белгилари. Сиз ҳам уларданмисиз

Ота-она бўлиш жуда ҳам катта масъулиятли иш. У ўзига раҳмдиллик, меҳрибонлик, севги, муҳаббат ва катта сабрни талаб этади. Агар фарзандингиз тез жаҳли чиқса, сизни алдаса ва кўплаб шу каби муаммолар бўлса, уларни кўриб чиқиш вақти келди. Қуйида сизга ёмон ота-оналарнинг белгиларини келтирамиз:

Тўхтовсиз йиғи ва жаҳлнинг чиқиши.
Агар сизнинг фарзандингиз сизнинг эътиборингиз учун тўхтовсиз йиғласа ва сизни фикрларингизни бузса, демак сиз фарзандингизга етарлича севги бера олмаябсиз. Ҳозир сизнинг имкониятингиз бор, боринг ва уни қучоқлаб бағрингизга босинг ва унга ўз севгингизни беринг.

Тез-тез алдаш.
Агар фарзандингиз тез-тез сизни ҳатто энг кичик нарсаларда ҳам алдаса, демак сиз унинг хатоларига жуда ҳам қаттиқ тескари таъсир кўрсатгансиз. Шу сабабли ёлғон уларнинг ота-онасидан бақириқ эшитмаслиги учун восита ҳолос.

Ўзига бўлган баҳонинг пастлиги.
Агар сиз фарзандингизни етарлича ўзига ишонмаган ва ўзига нисбатан баҳоси паст деб сезсангиз, демак сиз фарзандингизни рухлантирувчи сўзлардан гапирмасдан фақат ўз маслаҳатларингизни айтаётганингизга ишора беради. Бошланғич ёшларда фарзандлар ўз ота-оналаридан мотиватсия яъни руҳлантиришларини ҳохлайдилар, агар бу юз бермаса фарзандлар ўзларини умидсиз ҳис қиладилар.

Фарзандларингиз жуда ҳам қаттиқ қўрқиб кетишадими?
Сизнинг фарзандларингиз жуда тез қўрқиб кетишади деб сезасизми? Агар шундай бўлса бунинг сабаби сиз ўз фарзандингиз йўлидаги ҳар бир тўсиқни сизнинг ҳимоя қилиш инстинктингиз туфайли олиб ташлайсиз. Аммо бу уларни келажакда ҳеч бир ишда талабга жавоб бера олмайдиган инсон бўлишларига олиб келади. Улар ҳеч қайси бир тўсиқни сизнинг ёрдамингизсиз ошиб ўта олишларига ишона олмайдилар. Шундай экан ўз фарзандларингизга ишонинг ва уларга ҳозир бутун умрга тажриба олиб олишларига имкон беринг.

Ҳасад қилиш.
Сизнинг фарзандингиз тез-тез бошқаларга ҳасад қилишини сезасизми? Агар сиз фарзандингизни доимий тарзда кимлар биландир таққосласангиз, айнан шу ҳолат юз беради. Шундай экан ўз фарзандларингизни бошқалар билан таққослашни тўхтатинг.

Сиз бу белгиларда ўзингизни ва фарзандингизни бир дона бу‌лса хам у‌хшаш ҳолатларини кўра олдингизми?

ТОНГГИ САЛОМЛАР
𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
https://t.me/Xayrli_tongg