Get Mystery Box with random crypto!

Бир журъаи май у мулки Чиндан афзал, Бир қатра шароб юз дилу | AFROIZMLAR

Бир журъаи май у мулки Чиндан афзал,

Бир қатра шароб юз дилу диндан афзал.

Афзал нима бор эмиш шаробдин, айтгил?

Аччиқ мазаси жони шириндан афзал...

*

Май ичсанг, уни оқилу доно била ич,

Ё нозли санам, бир гули раъно била ич.

Оз-оз ичу гаҳ-гаҳ ичу пинҳона симир,

Кўп ичма, ружу айлама, маьно била ич...

*


Шундоқ ичайин шаробки, то бўйи шароб,

Чиқсин у қабрданам, эсам хоки туроб.

Қабрим бошига етса агар махмуре,

Бўлсии у шароб бўйидин масту хароб...


https://t.me/joinchat/V0HG7W8AA3bUsJ-s