2021-12-22 22:19:02
Арабларда қадимдан икки хил қимматбаҳо ва дабдабали атир тури бўлган. Бири миск (мушк), иккинчиси анбар.
Мушк эркак оҳудан олинади. Анбар эса китларнинг маълум турининг ошқозонида йиллар давомида ривожланадиган модда бўлади.
Анбар кити вафотидан олдин у моддани оғзи орқали ташқарига қайт қилиб чиқариб ташлайди. Ва мазкур модда сув юзига чиқиб қолади. Ва сув устида оксидланиб, кристаллсимон шаклга киради.
Уни балиқчилар топиб, устидаги кераксиз моддалардан тозалаб аслини чиқаришади ва ундан қимматбаҳо, дабдабали атирлар тайёрланади. "Мушки анбар" деганда "мушк ва анбар" дея икки атир тушунилади. Чунки, ҳар икки атир ҳам етишиш осон бўлмаган, қимматбаҳо ва ноёб атирлардан бўлган.
Алишер Султонхўжаевhttps://t.me/xatosiz_yozing
491 views19:19