Get Mystery Box with random crypto!

Кеча Иқтисодиёт университетининг Рақамли маркетинг курси ўқувч | Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

Кеча Иқтисодиёт университетининг Рақамли маркетинг курси ўқувчилари учун копирайтинг бўйича маҳорат дарси ўтиб бердим.

Бундай фаолият ҳар доим ҳам моддий манфаат олиб келмаса-да, бошқа тарафдан фойдалари кўп:

— Омма олдида нутқ сўзлаш ҳаяжонни енгишга ёрдам беради. Лекин орада узоқ вақт узилиш бўлиб қолса, ҳаяжон билан курашиш яна қийин кечади.

— Бундай чиқишларингиз муваффақиятли ўтса, ўзингизга бўлган ишонч ортади (аммо бунинг акси ҳам бўлиши мумкин).

— Танилиш ва шахсий брендни ривожлантиришнинг зўр йўли бу.

— Бошқаларга ўргатиш — билганларингизни эслаб олиш ва мустаҳкамлаш учун яхши имконият.

@Abduazim_uz