Get Mystery Box with random crypto!

Сўмдан: ёлғончи таржимонлар Маркетингда бир нарса бор: одамла | Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

Сўмдан: ёлғончи таржимонлар

Маркетингда бир нарса бор: одамларга психологик нуқтаи назардан оғир бўлмаслиги учун маҳсулотларнинг энг арзони ҳақида гапирилади:
— Мана булар қанчадан, ака?
— 50 мингдан бошланади, ака, ҳар хиллари бор.

Бунда ҳеч қандай ёлғон йўқ, шу нархдан бошланиши ва қимматроқлари ҳам борлигига ишора қилиняпти.

Аммо охирги пайтлар таржимонларимизнинг нўноқлиги ва маҳоратсизлиги туфайли бизнесга ёлғон аралашиб қоляпти. Ҳозир тушунтираман.

Рус тилида "от..." кўмакчиси бор. У бирор нарсанинг бошланиш нуқтасини ифодалайди. Масалан: от 50 000 сумов деса, нарх 50 000 сўмдан бошланиши, ундан арзони йўқлиги, аммо қиммати борлиги англашилади.

Афсуски, аксар таржимонларимиз бундай жумлани 50 000 сўмдан деб ўгиришяпти. "Сўмдан" деганда ҳаммаси шу нархдан деган маъно тушунилади:
Мана булар қанчадан, ака?
— 50 мингдан, ака, истаганингизни танлаб олаверинг.

Юқоридаги расмда ҳам худди шундай ҳолат. Аслида, кўрсатилган нарх ўша турдаги хонадон учун энг арзони. Худди ўша майдонга эга қимматроқ варианти ҳам бор. Бироқ одамлар "сўмдан" деган сўзни ўқиб, ҳаммаси шу нархдан экан, деган хулосага бориб қолади. Бу эса матнда ёлғон борлигини англатади.

Демак
50 000 сўмдан = ҳаммаси бирдек 50 000 сўмдан
50 000 сўмдан бошланади = ундан қимматлари ҳам бор.

@xatoliklar