Кейс: салбий тажриба №1 Яқинда менга 20 дона мусҳаф керак бўл | Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
Кейс: салбий тажриба №1
Яқинда менга 20 дона мусҳаф керак бўлиб қолди. Зудлик билан етказиб берадиган дўкон бўлса, мен сабабли камида 1 млн, бўлмаса 2 млн сўмлик савдо қиларди.
Ўзим билган Shams, Qamar ва Munir китоб дўконларига қўнғироқ қилдим ва/ёки Telegram аккаунтлари орқали мурожаат йўлладим. Ҳеч биридан жавоб келмади — гўшакни кўтаришмади, қайта қўнғироқ қилишмади, Telegram'да ҳам жавоб йўллашмади. Билишимча, Hilolnashr дўкони китобларни почта орқали чиқаради ва жўнатма 3 кун ичида келади. Менга эса 1-2 соат ичида етказилиши керак эди.
Хулоса: Китоб дўконлари иши ҳали анча суст экан.
Яхши янгилик: Китоб дўконингиз учун яхши оператор олиб, етказиш хизматини йўлга қўйсангиз, дўконингиз анча ривожланади.
@xatoliklar