Get Mystery Box with random crypto!

Эссизми ё эсиз? Аслида, бу иккаласи икки хил маънони англатув | Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

Эссизми ё эсиз?

Аслида, бу иккаласи икки хил маънони англатувчи алоҳида сўз.

Расмда сўзлар изоҳини кўриб турганингиздек:
1. Эсиз — ачиниш, афсусланишни билдирувчи ундалма.

2. Эссиз — эс-ҳуши жойида эмаслик, эси йўқлик.

— Унда нега изоҳли луғатда эссиз шакли ҳам афсус маъносини ифодалаши келтирилган?
— Аҳамият берган бўлсангиз, бу с.т. белгиси остида берилган, с.т. — сўзлашув тили, яъни оғзаки нутқ.

Демак, оғзаки нутқда эссиз дейишимиз бор гап. Аммо ёзганда ҳар доим эсиз шаклини ишлатамиз.

Афсус, аттанг маъносидаги сўз:
Эссиз | Essiz
Эсиз | Esiz

@xatoliklar