Get Mystery Box with random crypto!

Узавтосаноатда бошқарув раислари кўпайиб кетибдими? Аслида, р | Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

Узавтосаноатда бошқарув раислари кўпайиб кетибдими?

Аслида, раис битта, унинг ўринбосарлари кўп. Бу ерда лавозимларни номлашда адашишган.

Таққосланг:
Хато:
Трансформация ва молия масалалари бўйича бошқарув раисининг биринчи ўринбосари
Тўғри: Бошқарув раисининг трансформация ва молия масалалари бўйича биринчи ўринбосари

Хато: Сотувни ривожлантириш ва маркетинг бўйича бошқарув раиси ўринбосари
Тўғри: Бошқарув раисининг сотувни ривожлантириш ва маркетинг бўйича ўринбосари

Хато: Ишлаб чиқариш масалалари бўйича бошқарув раиси ўринбосари
Тўғри: Бошқарув раисининг ишлаб чиқариш масалалари бўйича ўринбосари

@xatoliklar