Get Mystery Box with random crypto!

Сайил ёки сайл? Сайил деб бирор байрам ёки ҳодиса муносабати | Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

Сайил ёки сайл?

Сайил
деб бирор байрам ёки ҳодиса муносабати билан ўтказиладиган сайр-томошаларга ёки шу тадбирларда сайр қилиб юриш жараёнига айтилади.

Луғатларга кўра, сайил шакли тўғрироқ. Унда нега халқ сайли? Тилимизда эгалик қўшимчаси қўшилиши билан товуш тушиб қоладиган сўзлар бор: бурун — бурни, сингил — сингли, ўғил — ўғли, кўнгил — кўнгли, қорин — қорни.

Сайил сўзи ҳам айни шундай сўзлар жумласидан. Демак, унга ҳам эгалик қўшимчаси қўшилганда ўзагида бир товуш тушиб қолади: сайил + и = сай(и)ли. Бу ҳолатда ёзувда фонетик тамойилга риоя қилинади, яъни қандай айтилса, шундай ёзилади.

Сайл | Sayl
Сайил | Sayil

Сайлгоҳ | Saylgoh
Сайилгоҳ | Sayilgoh

Халқ сайили | Xalq sayili
Халқ сайли | Xalq sayli

@xatoliklar