Get Mystery Box with random crypto!

Дўстингизга улашинг, дўстингиз билан эмас Савол: Улашиш сўз | Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

Дўстингизга улашинг, дўстингиз билан эмас

Савол:
Улашиш сўзини қандай қўллаш керак? Дўстингга улаш ёки дўстинг билан улаш?

Жавоб:
Копирайтер ва СММчилар Share with friends ибораси таржимасида баъзан хатога йўл қўйяпти. Бу ибора русчада Поделиться с друзьями шаклига эга. Инглизчадаги каби русчада ҳам билан маъносидаги предлог ишлатилган. Аммо ўзбекчада билан кўмакчисини қўллаш тил табиатига тескари ва услубий ғализлик келтириб чиқаради.

Улашиш сўзига боғланган сўз жўналиш келишигини, яъни -га қўшимчасини олиши керак: дўстингизга улашинг, дўстларингизга улашинг.

Билан кўмакчисини баҳам кўриш, ўртоқлашиш, бўлишиш сўзлари билан қўллаш тўғри: дўстингиз билан бўлишинг, дўстингиз билан баҳам кўринг, дўстингиз билан ўртоқлашинг.

Демак:
Дўстларингизга улашинг, яқинларингизга улашинг, гуруҳдагиларга улашинг, танишларга улашинг

Дўстларингиз билан улашинг, яқинларингиз билан улашинг, гуруҳдагилар билан улашинг, танишлар билан улашинг

Мақолани дўстларингизга улашинг ва тилимиз хатолардан холи бўлишига ҳисса қўшинг.

Манба: @oriftolib