Get Mystery Box with random crypto!

Ижтимоий ва сиёсий фанлар институтида баҳорги қабул жараёнлари | Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

Ижтимоий ва сиёсий фанлар институтида баҳорги қабул жараёнлари давом этмоқда!

Ижтимоий ва сиёсий фанлар институти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан тақдим этилган лицензия асосида ўз фаолиятини бошлаган.
(Лицензия №056369)

Сиз ушбу институтда қуйидаги йўналишлардан бирини танлаб кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида ўқишингиз мумкин:
- Халқаро муносабатлар
- Иқтисодиёт
- Менежмент
- Педагогика ва психология
- Филология ва тилларни ўқитиш (Француз, Инглиз, Араб ва Рус тиллари филологияси)

Эътиборли жиҳати шундаки, баҳорги мавсум учун қабул қилинган сиртқи таълим шакли талабалари жорий йилнинг октябрь ойидан 2-курс талабаси сифатида ўқишни давом эттиришлари мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, институтга қабул имтиҳонлари онлайн тарзда бўлиб ўтади. Шунингдек, ҳужжатларингизни ҳам қуйидаги ҳавола орқали онлайн топширишингиз мумкин.

Баҳорги қабулга ҳужжат топшириш учун ҳавола: http://bit.ly/3ZnrxxE

Телеграм канал: @isfi_uz

Администратор билан боғланиш

: 78 113-13-73

Instagram | Facebook | Twitter | Сайт