Get Mystery Box with random crypto!

«Мажоз» нима? Изоҳларда мажоз ўзи нима эканини сўрашибди. Буг | Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

«Мажоз» нима?

Изоҳларда мажоз ўзи нима эканини сўрашибди. Бугун шу ҳақда гаплашамиз.

Изоҳли луғатга кўра, мажоз араб тилидан олинган ва унинг ўтиш жойи, бир нарсани бошқача айтиш, тасвирий ифода деган луғавий маънолари бор.

Ўзбек тилида бир сўз ёки иборани образ воситасида, аслидагидан бошқа, кўчма маънода қўлланишига мажоз дейилади. Асосан мажозий маъно жумласи кўп учрайди.

Адабиётда аллегория (ёки метафора*) тушунчасига мос келади. Масалан, адолат тушунчаси тарози билан ифодаланиши мажоздир. Худди шу каби: тулки айёрликни, бўри — очкўзликни, турли ранглар — йил фаслларини ифодалаши ҳам сўзларнинг мажозий маънода қўлланиши ҳисобланади.

@xatoliklar