Get Mystery Box with random crypto!

​#этимология Ўзбек ошхонасида ноҳашаматли, меҳмонларга мўлжал | Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

​#этимология

Ўзбек ошхонасида ноҳашаматли, меҳмонларга мўлжалланмаган овқатлар бор. Булар — енгилроқ, арзонроқ овқат бўлиб, ё уйнинг аёллар қисми учун пиширилган, ёки меҳмон бўлмаган, оғир овқат кетмайдиган кунларда пиширилган. Булар — мастава, шавла, мошхўрда (мошова), қатиқли ош, мошкичири, угра, енгил шўрвалар ва бошқа суюқ овқатлар.

Бу овқатларнинг номларини ўрганганимда кўпчилигининг этимологиясини бир қарашдаёқ аниқлаганман: мост+оба (қатиқ+сув), мош+хўрда (мош+овқат), қатиқли ош тушунарли. Лекин мошкичирининг келиб чиқишини ҳеч тушуна олмасдим. “Кичири” сўзи форсча ёки арабча эмаслиги бир қарашдан маълум, лекин ўхшаш туркча сўз ҳам топа олмадим.

Яқинда билиб қолдимки, “кичири” ҳиндча сўз экан ва санскритча khiçça — “бўтқа” сўзига бориб тақаларкан. Ҳиндистонда бугунги кунда ҳам kiçdi (бу ердаги d инглизча r'дай ўқилади) номли гуруч ва мошдан тайёрланадиган таом бўлиб, унинг номи қўшни тилларга kiçri/kiçiri/kiçari шаклларида ўтган экан.

Олис Ҳиндистондан кириб келган овқат кундалик таомга айланиб қолгани қизиқарли ва бироз ғалати, менимча. Келиб чиқиши қанақа бўлишидан қатъи назар, менга ёқади.

Манба
@xatoliklar