Get Mystery Box with random crypto!

Бир қорин мойни бир қумалоқ чиритади Бу мақолни қуйидагича ша | Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

Бир қорин мойни бир қумалоқ чиритади

Бу мақолни қуйидагича шарҳлайдилар: битта ёмон, ахлоқсиз, фасодчи, иғвогар, дилгир одам бутун бир жамоани, ҳатто бутун бир юртни булғайди, унинг номига доғ туширади, номус келтиради. Битта ахлоқсиз бола бир қанча боланинг хулқини бузади.

Бошқа вариантлари:
• Битта чириган олма бир омбор олмани чиритади.
• Бир қўтир эчки бутун подани қўтир қилади.
• Бир қирчанғи йилқи бутун уюрни қирчанғи қилади.
• Тиррақи бузоқ бутун подани булғайди.
• Қўтир така қўра булғар.

Ўзбек мақолларининг изоҳли луғатидан

#мақол
@xatoliklar