Get Mystery Box with random crypto!

Ўқитувчилар OpenBudget'да мактаби учун овоз йиғишни бошлади Ў | Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov

Ўқитувчилар OpenBudget'да мактаби учун овоз йиғишни бошлади

Ўқитувчиларнинг Openbudget орқали овоз йиғиб, мактабини таъмирлаш учун ҳаракат қилаётгани яхши ҳолат. Ҳамма имкони борича ҳаракат қиляпти. Мактабларга ҳожатхона, спорт зал, ичимлик суви керак.

Кимдир ўта оғир аҳволга келиб қолган мактабини таъмирлаш учун, яна кимдир мактабини интерактив доскалар билан жихозлаш учун овоз беришни илтимос қиляпти. Таъмирталаб мактаблар ҳолатини кўриб, ачиниб кетади одам.

Шуниси ёмонки, агар керакли овоз йиғилмаса ўша мактаблар яна шу ҳолатда қолиб кетади. Аслида шундоқ ҳам қилиниши керак бўлган ишлар учун овоз йиғишга мажбур бўлишяпти кўпчилик. Балки, мактаблар учун ажратилаётган пуллар керакли жойга сарф қилинмаётгани учун ҳам шундай абгор ҳолга келиб қолгандир.

Балки, ҳозир ўқувчиларга «бепул овқат» эмас, яхши шароитга эга бўлган мактаб керакдир. Балки, шу пулларни икки ёки уч сменада ўқиётган мактабларни бир сменага ўтказиш учун сарф қилганимиз маъқулроқдир.

Айтмоқчи бўлганим, овоз йиғиб ҳаракат қилингани яхши, аммо OpenBudget'да овоз йиғолмадинглар, энди пул йўқ деб айбни пелагогларни ўзига ағдариб қўйишга масъулларни ўргатиб қўймаслигимиз керак.

Xalq ta'limi Info