Get Mystery Box with random crypto!

Наврўз байрами учун ўқитувчилар томонидан кўргазмалар намойиши | Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov

Наврўз байрами учун ўқитувчилар томонидан кўргазмалар намойиши ўтказилиши - мажбурий меҳнат

Исроил Тиллабоев жуда долзарб масала ҳақида ёзибди. «Ҳар Наврўзда ва Мустақиллик байрамида туман ҳокимиятлари талаби билан туман марказий байрамига ўша ҳудуддаги жамики мактаб ўқитувчилари ва боғча тарбиячилари ёйма бозордек мактаб ёки боғча кўргазмаларини ёйиб, "намойиш" қилиш анъанаси бор.

Энсам қотади, нега керак бу нарсалар, савдо кўргазмаси бўлаётгани йўқку, байрам бўляптику, ўзбек халқининг энг катта байрами Мустақиллик ва Наврўз!

Бу кунда ўқитувчилар байрам қилиб боласини айлантиришга ҳаққи йўқми? Нега улар бир дунё кўч-кўрони билан машинага ортиб, хокимият белгилаб берган жойга нарсаларини олиб келиб, ёйиб, кечгача, иссиқда жим ўтиришга маҳкум?!» - дейди Исроил Тиллабоев

Ҳокимликлар ўқитувчи кўргазма олиб бормаса тадбирни ўтказолмайди. Текин югурдак қилиб олган. Ўқитувчилар ҳам бунга реакция билдиролмайди. Бўлим раҳбарлари ҳам ҳокимни чизган чизиғидан чиқмайди. Ўз ҳақ-ҳуқуқини билмайди.

Аслида бу ҳам мажбурий меҳнат. Унутманг, президентнинг 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сонли қарорига мувофиқ халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилиш тақиқланган.

Ҳозирда Жиноят кодексига педагог ходимларни меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаганлик учун жарима қўлланилганидан кейин ҳудди шундай қилмишни такроран содир этганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи норма киритилмоқда.

Яъни, педагог ходимини меҳнатга маъмурий тарзда қайта мажбурлаганлик учун 45 млн сўмдан-60 млн сўмгача жарима ёки ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёҳуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши белгиланмоқда.

Шундай таъсирчан чоралар қўллаш амалиёти жорий қилинаётган бир паллада маҳиллий ҳокимликлар яна ўқитувчилар зиммасига ортиқча вазифа юклаётгани ҳайратланарли ҳол.

Xalq ta'limi Info