Get Mystery Box with random crypto!

Опалар Онадай азиз бўларкан. Онадай жон куюб борин тутаркан. Й | XALQ TABOBATI ТАШРИФНОМАСИ

Опалар Онадай азиз бўларкан.
Онадай жон куюб борин тутаркан.
Йиқилсанг хаётда дарров йўларкан.
Опаси борларни Онаси ўлмас.

Холингни сўраб, бўлар парвона.
Биров дилинг оғритса турар мардона.
Дардлашсанг тинглагувчи ўша ғамхона.
Опаси борларни Онаси ўлмас.

Ёру фарзандларни йўллари бошқа.
Дўст юз бурар бошинг, теканда тошга
Ғам чексанг унинг ёстиғи тўлади ёшга.
Опаси борларни Онаси ўлмас.

Омадинг кулганда шодон қувнайди.
Сендан кўп яйраб кўнглин чоғлайди.
Хар қандай юмушинга белин боғлайди.
Опаси борларни Онаси ўлмас.

Сақламас гиналар қилсанг хатолар.
Ибодатда хаққинга қилар дуолар.
Қулоғингизда янграсин шу садолар
ОПАСИ БОРЛАРНИ ОНАСИ ЎЛМАС...

@XALQIM_TABOBATI