Get Mystery Box with random crypto!

ҚИЗ БОЛАНИ ҲЕЧ ҚАЧОН УРМАНГ! Кўзларида порласин қуёш, Дудоқла | XALQ TABOBATI ТАШРИФНОМАСИ

ҚИЗ БОЛАНИ
ҲЕЧ ҚАЧОН УРМАНГ!


Кўзларида порласин қуёш,
Дудоқлари жим қотмасин тош,
Ахир қизлар бўлмайди бебош,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Яраштириб рўмол ўрайди,
Сизга Ҳақдан Жаннат сўрайди,
Қиз болани уриб бўлмайди,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Ҳали у қиз бир ёр бўлади,
Кимдир севган аёл бўлади,
Ўғил-қиз фарзандлар кўради,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Сизни сийлаб қиз берган Худо,
Ҳаққингизга қилади дуо,
Ёлвориб бир сўради Зуҳро,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Хато қилса тушунар айтинг,
Аразласа жим қараб турманг.
Худо ҳаққи бу йўлдан қайтинг,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

@XALQIM_TABOBATI