Get Mystery Box with random crypto!

Борида қадрланг қадрдонларни, Лаҳзада умрлар топади якун, Бугу | XALQ TABOBATI ТАШРИФНОМАСИ

Борида қадрланг қадрдонларни,
Лаҳзада умрлар топади якун,
Бугун соғ-саломат юрган одамни,
Эртага қабрга қўйиш ҳам мумкин!

Борида, борингиз шукрим деб қўйинг,
Яхшиям борсиз деб қўйинг кунда бир!
Меҳнат керак эмас меҳр беришга,
Кира тиламайди тилингиз ахир!

Кимнингдир юзида бўлинг табассум,
Кимгадир елкангиз тутинг, суянсин.
Кимнингдир қўлларин қучоқланг бир зум,
Кўзидан шашқатор ёшлари тинсин!

Тупроқдан ташқари юрибмиз бугун,
Узатсак осмонга етар қўлимиз.
Бир куни шу тупроқ тўшак биз учун,
Бир куни бир тараф бўлар йўлимиз!

Эй, нодон дўстима, кибрланма, қўй,
Ҳаммамиз ер билан биттамиз бир кун!
Не-не устунларни қулагани бор,
Бир кун ҳаммамизга муқаррар якун!

Борида қадрланг қадрдонларни,
Лаҳзада умрлар топади якун,
Бугун соғ-саломат юрган одамни,
Эртага қабрга қўйиш ҳам мумкин!

Малика Тавфиқ


@XALQIM_TABOBATI