Get Mystery Box with random crypto!

Учуқни даволашнинг халқона усуллари Лабда яллиғланиш аломат | XALQ TABOBATI ТАШРИФНОМАСИ

Учуқни даволашнинг халқона усуллари

Лабда яллиғланиш аломатларини сезсангиз, безовталикни енгиллаштириш учун мойчечак, тирноқгул (колендула) экстрактини жамлаган суртмалар, шунингдек, оққарағай (пихта) мойи билан енгил ишлов бериш мумкин.

Бир чой қошиқ қора чойни ярим стакан қайноқ сувга дамланг. Совигунча дам есин. Совиган чойга пахтани юмалоқлаб намланг ва учуқларга қўйинг. Муолажани 3-4 кун давомида кунига бир неча маҳал такрорланг.

Пахтани камфора мойига намлаб, кунига бир неча маҳал учуққа суртинг.

Агарда учуқ сурункали равишда чиқаётган бўлса, албатта, шифокор кўригидан ўтиш зарур.

Лайло Бахтиёрова

@XALQIM_TABOBATI