Get Mystery Box with random crypto!

ОЁҚЛАРИНГИЗ ЧАРЧАДИМИ? УНДА МАШҚ БАЖАРИНГ Ҳа, оёқ оғриганда | XALQ TABOBATI ТАШРИФНОМАСИ

ОЁҚЛАРИНГИЗ ЧАРЧАДИМИ? УНДА МАШҚ БАЖАРИНГ

Ҳа, оёқ оғриганда, юриш қийинлашади. Оғриқ, ҳатто, кечалари ҳам безовта қилиши мумкин. Натижада одам камҳаракат бўлиб қолади. Бу эса семириб кетиш ва бўғимларда туз тўпланиб қолишига олиб келади.

Қуйида биз тавсия қиладиган машқлар билан мунтазам шуғулланганда, оёғингизга яна қувват киради. Демак, машқларни бажаришни бошладик.

Оёқларни чўзиб, бир-бирига чалиштиринг. Тиззаларни эса бироз букиб, бир оёқ билан иккинчисини ишқаланг. Сўнг оёқларни икки томонга ёзиб, чуқур нафас олинг-да, танани бўшаштиринг. Машқни 10 марта такрорланг.

Оёқларни тиззадан букиб, сўнг оёқ бармоқлари билан чойшабни қисиб олган ҳолда аста-секин чўзинг.

Оёқларингизни букиб, орасини кенг очиб, товонларни бир-бирига қўйиб, босинг. Товонларни ўз томонингизга тортиб, оёқларни чўзинг. Чуқур нафас олиб, танани бўшаштиринг. Машқни 10 марта такрорланг.

Оёқларни букиб ўтиринг. Товонларингизни айланма ҳаракат қилган ҳолда ерга ишқаланг.

Қўл ва оёқ тиззасига таянган ҳолда чўккалаб ўтиринг. Шу ҳолда тиззаларни олдинга ва орқага суринг. Сўнг гавдангизни кўтариб, юқорига қараб, яна чўккаланг. Ва чуқур нафас олинг.

Оёқларингиз учида 2 дақиқа давомида тик туринг.

Тик турган ҳолатда гоҳ товонларни, гоҳ панжа учини ерга теккизиб, оёқ-ларни икки томонга ёзинг. Сўнгра уларни жуфтланг.

Бир оёғингизнинг панжаларини йиққан ҳолатда иккинчисининг товонини бир четида тик туринг. Шу ҳолатда 10 сония ушлаб туриб, сўнг оёқларнинг ҳолатини алмаштиринг.

Бир жойнинг ўзида тик турган ҳолатда 5 дақиқа юринг.

Бу машқларни бир кунда икки маҳал: эрталаб ва кечқурун бажарган маъқул

@xalqim_tabobati