ЮЗДАГИ ДОҒЛАРНИ ОСОН КЕТКАЗИШ УСУЛЛАРИ
1 ош қошиқ сузма, 1 та тухум оқи ва бир ош қошиқ ўсимлик ёғи обдан аралаштирилади ва юзга қалин қилиб суртилади. 20-25 дақиқадан кейин илиқ сувда ювиб ташланади.
Муолажа самара сезилгунча бажарилади.
Яна бир усул: бир боғ шивит (укроп) 0,5 литр сувда 10-15 дақиқа қайнатилади. Белгиланган муддат ўтгач, дока орқали сузиб олинади. Совигач, оғзи ёпиладиган идишда совиткичга қўйилади.
Ана шу қайнатма билан ҳар куни юз артиб турилса, доғлар кетиб, юз териси оқаради
@xalqim_tabobati