Get Mystery Box with random crypto!

Фақат ёмонлаб ёзаверасизми, яхши нарсалар ҳақида ҳам ёзинг, де | Халк дарди/народная боль

Фақат ёмонлаб ёзаверасизми, яхши нарсалар ҳақида ҳам ёзинг, деб сўрашяпти мухлисларимиз. Aслида лойиҳамиз номи билан маълумки, салоҳиятимиз етганча ҳақиқатни айтишга қаратилган. Ҳақиқат эса аччиқ бўлади. Майли, агар мендан "Ўзбекистон учун қилинган энг зўр ислоҳот нима?" деб сўрашса, "Сўз эркинлигининг ҳамин қадар таъминланганлиги!", деб жавоб бераман.

Шуни алоҳида таъкидалаш жозики, постсовет давлати учун бу ишни қилиш катта сиёсий жасоратни талаб этади. Бир ривоят эсимда тушди.

Қадимда бир одам ўлимга ҳукм этилибди. Ўлимидан аввал қатлни томоша қилиб турган шоҳни ҳақоратлаб кетибди. Унинг сўзларини эшитмаётган шоҳ вазирларидан маҳбуснинг нима деяётганини сўрабди. Шунда бир вазири уни жуда ёмон сўзлар билан ҳақоратлаётганини айтибди. Бундан дарғазаб бўлган шоҳ вазирни жазолашга буюрибди. Сўнгра иккинчи вазирига юзланганида, маҳбус уни кўкларга кўтариб мақтаётганини айтибди. Унинг сўзлари ҳуш ёққан шоҳ мукофотлабди. Бунинг гувоҳи бўлган жазоланган вазир сабабини сўраганида, "Сенинг аччиқ ҳақиқатингдан, унинг ширин ёлғони маъқул бўлди!" деб жавоб қилибди.

Тан олиш керакки, биз маълум бир муддат шундай ҳаёт тарзини бошдан кечирдик. Хуллас, ортиқча лаганбардорликсиз жаноб Мирзиёевга сўз эркинлиги учун миннатдорчилик билдирсам, ўйлайманки, бу ҳам ҳақиқатдан бўлар!

P.S.: Жаноб амалдорлар, биз томонимиздан бўладиган аччиқ танқидларимизга рози бўлаверасизлар. Биз ҳам юрт ободлигини истаб, йўлга чиққанмиз!

Девонайи Ҳақгўй

Девонадан девона фикрлар

@adolat_kuychisi