2022-12-29 09:25:01
ҚҚС пасайиши монополлашган бозорларда фақат монополистларнинг фойдасига ишлайди
1 январдан бошлаб ҚҚСнинг 15%дан 12%га тушиши монополист, бюджет паразити ва миллий чайқовчи Ўзавтомоторс автомобиллари нархини туширадими? Йўқ!
Ўзбекистон ҳаво йўллари чипталари нархи тушадими? Йўқ!
Ўзбекистон темир йўллари чипталари нархи тушадими? Йўқ!
Бензин нархи тушадими? Йўқ!
Фармомафия назоратидаги дори-дармонлар нархи тушадими? Йўқ!
Бу ҳақида Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов рўй-рост айтмоқда:
"Нархларга келсак, уларнинг арзонлашуви рақобатбардош бозорларда мумкин, қолганларида эса бу даргумон, чунки компаниялар солиқ ставкасининг пасайишидан олинадиган барча даромадларни харидорларга бериши даргумон".
Ўтган гал ҚҚС 20%дан 15%гача пасайгандан кейинги хулосаларда ҳам Дилшод Султонов истеъмолчилар нархларнинг 5%га ҳақиқатда тушганлигини сезганига шубҳа қилишини айтганди.
Бу сафар кам сонли рақобатбардош бозорларда (масалан, умумий овқатланиш, чакана савдо каби) ҳам нархлар тушишига ишончим комил эмас. Энг яхши ҳолатда нархлар ўсиши бу секторларда бироз секинлашиши мумкин. Чунки истеъмолчиларда ҳам, бизнесда ҳам келаси йил бўйича инфляцион кутилмалар ёмон. Жудаям ёмон.
29 views06:25