Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистондаги мактабларда 1-синфга қабул қачондан бошланиши м | ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

Ўзбекистондаги мактабларда 1-синфга қабул қачондан бошланиши маълум қилинди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 1-синфга қабул қачондан бошланишини маълум қилди. 
Ўрнатилган тартибга кўра, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади. 1-босқич микроҳудуд доирасида (20 июнь – 31 июль), 2-босқич: микроҳудуддан ташқарида (1-15 август). 43 та туман (шаҳар)да 1-синфга қабул жараёнлари электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади.
Бунда ота-оналар 20 июнь соат 10:00 дан бошлаб “my.maktab.uz” электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин. Қолган туманларда анъанавий шаклда, яъни бевосита мактаб томонидан қабул қилиниб, 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz)га киритилади ва назорат этиб борилади. 
Маълумот учун: 2023-2024-ўқув йилида республика бўйича 730 мингдан ортиқ болалар 1-синфга қабул қилиниши режалаштирилган.


Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari