Get Mystery Box with random crypto!

Ҳайъат йиғилишида жойлардаги раҳбарлар асосий эътиборини 'қизи | ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

Ҳайъат йиғилишида жойлардаги раҳбарлар асосий эътиборини "қизил" ва камқувватли мактабларни камайтириш, ўқитувчиларнинг малака тоифаларини ошириш каби асосий вазифаларга қаратиши зарурлиги муҳокама этилди

Халқ таълими вазирлигида навбатдан ташқари Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчлигида ўтказилган ҳайъат йиғилишида "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" Давлат дастурининг биринчи ярим йиллик иш режаси белгилаб олинди.

Хусусан барча халқ таълими соҳасидаги масъуллардан натижага ишлаш бўйича қатъий талаб қўйилди. Бунда тўқ қизил ва қизил, яъни 10 фоизгача ёки бирорта ҳам битирувчиси Олий таълим муассасасига кирмаган, қуввати 0,7 коэффициентдан кам бўлган мактаблар сонини камайтириш, ўқувчилар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Бунда ўқитувчиларнинг сифат таркибини яхшилаш, яъни олий тоифали, 1 ҳамда 2 тоифали ўқитувчилар сонини кўпайтириш, тоифага эга бўлмаган ўқитувчилар сонини камайтиришга эътибор қаратиш муҳим аҳамияга эга эканлиги қайд этилди.

Шунингдек ўқувчиларни мотивация қилиш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва бу билан ўқувчилар ўртасида жиноятчиликни олдини олишга эътибор қаратиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари вазир йиғилишда филиаллар масаласига алоҳида тўхталиб, барча мавжуд филиалларни инвентаризациядан ўтказиб, маълумотларни маҳаллий ҳокимларга тақдим этиш, уларни тўлақонли мактабларга айлантириш масаласи ҳудудий бошқармалар томонидан алоҳида назоратга олиниши бўйича топшириқлар берилди.

Ҳудудий халқ таълими мутасаддилари томонидан юқорида айтилган ишлар бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисоботлар тингланиб, вилоят раҳбарларига яхши тажрибаларни оммалаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кўшилинг.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari