Get Mystery Box with random crypto!

#Халқ_таълими_вазирлиги марказий аппаратидаги вакант лавозим у | ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

#Халқ_таълими_вазирлиги марказий аппаратидаги вакант лавозим учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари — Таълим сифати жараёнларини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 12 февралдан 21 февралгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos