Get Mystery Box with random crypto!

Ўқитувчини қуюшқонидан чиқарган ўқувчи узр сўради, ота-онага э | ✅Xalq ta'limi Vazirligi | Халк Талими Вазирлиги

Ўқитувчини қуюшқонидан чиқарган ўқувчи узр сўради, ота-онага эса чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти, Ангрен шаҳридаги 41-мактабда ўқитувчи ўқувчини ургани ҳолати акс этган видеотасвир тарқалди.

Халқ таълими вазирининг назорат-ҳуқуқий хизмати ташаббуси билан мазкур ҳолат шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиясига ўрганиш учун юборилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, ўқувчи дарсга халақит бергани, ўқитувчи томонидан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, ўқитувчига ноўрин сўзларни гапирганлиги аниқланган. Сўнгра ўқитувчи ўқувчини тартибга чақиришга ҳаракат қилганида ўқувчи томонидан турли ноўринли хатти-ҳаракатлар қилгани маълум бўлди.

Ҳолат вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияси, Халқ таълими ва Ички ишлар бўлими томонидан атрофлича муҳокама қилинди.

Ўқувчилар содир этган ишидан пушаймонлигини билдириб, ўқитувчидан кечирим сўради. Ота-оналарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан жарима қўлланилди.