Get Mystery Box with random crypto!

Андижон вилояти хокими, вилоят Прокурори, вилоят Ички Ишлар Бо | XALQ_DARDI

Андижон вилояти хокими, вилоят Прокурори, вилоят Ички Ишлар Бошқармаси Бошлиғи ва Асака тумани хокими, туман ЖиБ Суд Раиси, туман Прокурори хамда туман ИИБ Бошлиқларини Президент Сиёсатига туфлаб қўйганини, Юрт Бошимизни хар бир маърузалари буларга 1 тийинчалик қийматга эга эмасликларидан Президентимизни Ўзини хабари борми ёки йўқми???

Бу борада 2 фикрга келса бўлади:

1- си: Президентимизни Ўзи бу холатларни билади аммо хеч қандай чора кўролмайди буларга!!!

2- си: Президентимизга бундай холатларни атрофидаги мутасаддилар билдиришмайди!!!

Мен "Халқ дарди" гурухи Админи сифатида Менга келган мурожаатларга асосланиб мақолалар жойлайман.

Мен 2021-йил 16-18 чи октябрь кунлари "Халқ дарди" телеграм, Фейсбукдаги гурухимга Асака туманидаги ДМТТ ларини Мудира Опалар бўйича мақолалар жойлаганимдан сўнг Менга хар хил босимлар қилиниб, мақолаларимни ўчиришимни талаб қилишган!!!

Аммо Мен мақолаларимни ўчирмаганлигим сабабли жойлаган мақолаларим юзасидан 2021- октябрь, ноябрь ойида Асака туманини "ВАЛЛОМАТ" ва оғзи шалоқ ИИБ Бошлиғи С.Умаров хамда Менга нисбатан шахсий адовати бор, 2020-йил да Мен сабабли "Хайфсан" олган Асака туман ИИБ Терроризм ва Экстремизмга Қарши Курашиш бўлими бошлиғи У. Ўтбосаровлар томонидан Менга нисбатан асосларсиз МЖтК нинг 40,41-моддалари билан маъмурий дело очишган.

Энг қизиғи нега айнан Терроризм ва Экстремизм бўлими бунга яна етмаганидай Андижон вилояти Ички Ишлар Бошқармаси Терроризм ва Экстремизмга Қарши Курашиш Бошқармаси хам қўшилишди.

Бу Менга нисбатан шакилланган маъмурий дело Судга қадар 2 марта қайтарилган экан, 1 марта Ўзим иштирокимдан Асака туман Суди делодаги хато ва камчиликларни ва далил хамда исботларни кўрсатилишини таъминланиши учун делони яна Асака туман ИИБ га қайтарган эди!!!

Шундан сўнг резинкадай ўтган йилдан бери чўзилиб келаётган делони бир иложи қилишиб айрим "ВИЖДОНСИЗ" "ЧАЛАСАВОД"лар 2022-йил 1-апрель куни нопок вахуқуқий онги етишмайдиган Судья билан бирга тил бириктиришиб делони ёпишган экан Мени аввал айбдор кейин эса МЖтК нинг 21-модласи билан огохлантириш қилишган.

Шундан сўнг Мен норози бўлиб Андижон вилояти Судига аппеляция бердим ва 25-апрель куни ютиб чиқдик Асака туман Суди чиқарган қарорини!!!

Бир нарса қизиқки нега Мен Асака туман ИИБ дан химоя қилишни сўраб 2021-йил 25-ноябрьда йўллаган мурожаатим Асака туман ИИБ Терроризм ва Экстремизмга Қарши Курашиш бўлими опери Авазбекни қўлида юрибди, яқинда Мен Андижон вилояти Ички Ишлар Бошқармаси Бошлиғи билан қабул сўраб Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазири номига мурожаат қилсам бу мурожаатим Андижон вилояти Ички Ишлар Бошқармаси Мурожаатлар бўлимида эмас яна Андижон вилояти Ички Ишлар Бошқармаси Терроризм ва Экстремизмга Қарши Курашиш Бошқармаси ходими Хайруллоакани қўлида экан ва Хайруллоака Менга тел қилиб қабул хаққидаги масалаларни гапириб бермоқда.

Мен тушунмадим нега Мурожаатлар бўлими эмас айнан Менга қарши бўлиб Мени асосларсиз айбдор қилмоқчи бўлган Терроризм ва Экстремизм бўлим ва Бошқармасини ходимлари???

Бу Андижон вилояти Ички Ишлар Бошқармаси Терроризм ва Экстремизмга Қарши Курашиш Бошқармаси ходими Хайруллоакани ўзи хамма ишдан хабари бор ўзи саводсизларча тайёрланган ва Менга нисбатан уюштирилган делодан хабари бор эдику, нима булар шундай қилиб ўзларини қилмишларини ёпишмоқчими???

Хуллас Менга умуман барибир бундай инсофсиз, виждонсизлардан қўрқмайман.

Мен фақат ЯРАТГАНДАН қўрқаман.

Мен аниқ айтаманки Мени ва Менга ўхшаган ижтимоий тармоқ фаоллари ортидан Сизлар яни Халқ Дуо қилиб турибди!!!

Мухтарам Юрт Бошимизни вадаси бор "ОАВ" ортида Мен Президент турибди деб.

Бизни кузатишда давом этинг.
"Халқ дарди" телеграм каналимизга аъзо бўлинг.


@xalq_dardiuz