Get Mystery Box with random crypto!

'ЖИНОЯТ'ни олди олинадими ёки 'ЖИНОЯТ'га кўз юмиладими??? Бал | XALQ_DARDI

"ЖИНОЯТ"ни олди олинадими ёки "ЖИНОЯТ"га кўз юмиладими???

Балки "ШАРМАНДА"га шахар кенгми???

МикроКредитБанк Асака туман филиалини бундай "НАЙРАНГ"ларига, "ЖИНОЯТ"га қўл уришлари кимгадир, қандайдир "НАФ"и борми ёки жавобгарликка тортиладими???

Асака туман Прокурори К.Юлбарсов яхши инсон, малакали мутахасис кадр эдику!!!

Ушбу Бизни "Халқ дарди" Жамоамизга келган мурожаатдаги холатда қайсидир Фуқаро аниқ ва тиниқ айтамизки "МикроКредитБанк" Асака туман филиалини қайсидир "ВАЛЛОМАТ"и билан тил бириктириб аввалом бор Давлат пулини талон-тарож қилган ва қолаверса жиноятга қўл уришган.

Ўйлаймизки ушбу холат юзасидан Асака туман хокими, Асака туман ДХХ рахбарияти, Асака туман Прокурори ва Асака туманини машхур сўкиноғич, оғзи шалоқ ИИБ бошлиғи панжа ортидан қараб ўтиришмайди, албатта Қонун бузар ушбу жиноятдаги айбдорларни топиб Қонун олдида жавоб беришларига Ўз хиссаларини қўшишади.


2021 йи декабр ойида уйимга Республика Микрокредитдан бир одам келган. Мен ишда эдим. Мен билан телефона гаплашиб, банкдан кредит карзим борлигини айтди. Мен Микрокредитдан умуман кредит олмаганлигимни айтдим ва бунга эътибор бермадим. 2022 йил январ ойига утиб бир иккита банкка кредит олиш максадида мурожаат килдим. Лекин Микрокредитдан карздорлигим борлигини айтиб кредит ажратмади.

Январ ойида мен Микрокредит банкка бордим ва мени канака карздорлигим борлигини сурадим. Банк рахбари менга хужжатлар тупламини курсатди. Хакикатда хужжатлар ичида мени паспорт копиям турипти. Лекин кредит шартномаси, кайтариш жадвали ва бошка хужжатлардаги имзолар меники эмаслигини айтдим. Буни рахбари хам куриб тугри деди. Мен шу кунни узида рахбарини номига ариза колдириб тегишли чора куриб прокуратурага чикаришни сурадим. Аризани бир нусхасига олдим деб имзо КУЙДИ.

Орадан 6 ой утиб рахбар хеч кандай харакат килмагани учун туман прокуратурасига 2022 йил 23 июн куни ариза колдирдим.

2022 йил 6 июл кунида узидан узи пластик картамдаги 1 млн 1 юз мигга якин пулим ечилиб йук булиб колди. Бу пуллар арафа ва хайит кунлари учун оилам учун харажат пуллари эди. Мен буни 7 июл куни Микрокредитдан ечиб олганини билиб Микрокредит банк Асака филиалига бордим. Борсам рахбари касал экан. Тугриси мехнат килиб топган пулим учун банкда туполон кутардим. Лекин фойдаси бумади. Прокуратурадан исботлаб кейин мурожаат кил деб мени кайтаришди.

Бошим котиб колди. Нима килишни билме колдим. Прокуратура 1 ойда куриб хал киламиз деган. Хали муддат бор лекин мени иш хакидан ушлаб коляпти. Бундан ташкари буни окибатида мен 5 йил бирорта банкдан кредит олишимга такик куйилар экан.

Эшитишим буйича бунака ишлар банкларда куп буларкан.


Бизни кузатишда давом этинг.
"Халқ дарди" телеграм каналимизга аъзо бўлинг.


@xalq_dardiuz