Get Mystery Box with random crypto!

Бу албатта Бизни шахсий фикримиз!!! Шу кунларда Қашқадарё вил | XALQ_DARDI

Бу албатта Бизни шахсий фикримиз!!!

Шу кунларда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги холат Аёл ва 7 яшар қизи яқинлари томонидан калтакланганлиги жуда хам кўп мухокамаларга эга бўлаяпти.

Биз "Халқ дарди" Жамоамиздан хам Инсонлар қизиқишаяпти, нега Сизлар хам фикр билдирмаяпсизлар деган саволлар хам беришаяпти ва Сизлар хам "ЗЎРАВОНЛИК" ка қаршисизларку, Халқ томонидасизларку деб айтишаяпти.

Тўғри Биз "Халқ дарди" Жамоаси барча қатори "ЗЎРАВОНЛИК" ка "НОХАҚЛИК" ка "БЕФАРҚЛИК" ка қаршимиз аммо тангани иккинчи томоничи, нахотки ушбу Аёлни шу даражада уришларига, шунча нафратгача қандай етиб борилган???

Энг ачинарлиси шундаки 7 яшар қизчанинг кўз ўнгида унинг онаси ва Онасининг шаръий никоҳдаги Аёлдан 10 ёш кичкина Эркакнинг қўл оёғи боғланган ҳолда калтакланганидир.

Қизчанинг руҳий ҳолати, кўрганларидан эзилиб қандай руҳий зўравонликни бошдан ўтказгани билан ким қизиқяпти???

Ким бу ҳолатда қизча ҳақида фикр билдирди, Она носоғлом турмуш тарзини кечираётган экан, нима бўлганда ҳам уни самосуд қилишга, яна камлик қилганидек 7 яшар вояга етмаган қизчанинг кўз ўнгида ваҳшийликни амалга оширишга ким ҳуқуқ берди???

Самосуд албатта жазоланиши шарт!!!

Ўзим Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидан суриштирув ишларини олиб бордим ва шу хулосага келдим, шошилмаслик керак фикр билдиришга!!!

Чунки хозир бу холат юзасидан мутасадди ташкилотлар назоратларига олишган, Биз хам мутасадди ташкилотлар билан гаплашаяпмиз шулар қаторида Ўзбекистон Республикаси Оила ва Хотин-Қизлар Давлат Қўмитаси матбуот рахбари Нилуфаропа билан боғландик , гаплашдик.

Нилуфаропани Бизга айтганидай Ўзбекистон Республикаси Оила ва Хотин-Қизлар Давлат Қўмитаси Раиси З.Б.Махкамова ушбу холат бўйича шахсан Ўзлари хабардор ва Раисни Ўзи бу холатни Ўз назоратига олганлигини билдирди.

Албатта бу Оила ва Хотин-Қизлар Давлат Қўмитаси яқинда ташкил топган ташкилот ва хозирда харакатлари яхши чунки бу холатларга шахсан ўзимиз гувохи бўлаяпмиз.

Айтганча Хаммамиз яхши биламиз Андижон вилоятидаги бир неча эркаклар томонидан"Зўрланган келинчак" масаласи охири нима бўлди кўтариб чиқанларни хаммамиз қора бўлдик.

Аммо бу Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги холатда энг ачинарлиси 7 яшар қиз Фарзанд бу "ГЎДАК" ни нима гунохи бор эди ахмоқ Ота-Онани можоросида???

Бу холатгача нечи марталаб бу Оила билан ва бу холатдан сўнг хам тегишли ташкилотлар Хокимият, Прокуратура, ИИБ, Махалла, Профилактика инспектори, хоким ёрдамчиси, Оила ва хотин қизлар фаъоли ва хаказолар ишлаган ва ишлаяпти эканку!!!

Хозир эса Хаммамиз ташкилотларни айбдорини хам айбсизини хам нима десак деб ташламоқдамиз.

Тўғри бу гапимиз билан ташкилотлар оппоқ ёки Аёлни ўзи айбдор демоқчи эмасмиз аммо "ҚАРС" икки қўлдан чиқишини унутганимиз йўқ.

Бу холатга албатта Мен шахсан Эркак киши бўлганим учун бундай бахони бераётгандирман.

Бизни кузатишда давом этинг.
"Халқ дарди" телеграм каналимизга аъзо бўлинг.


@xalq_dardiuz