Get Mystery Box with random crypto!

Москвада XVIII Халқаро мусулмонлар форуми якунланди 2022 йил | XALQ DARDI 24 | XABARLAR 📬

Москвада XVIII Халқаро мусулмонлар форуми якунланди

2022 йилда Россияда Волга Булғорияси ҳалқлари томонидан Ислом динини қабул қилганининг 1100 йиллик байрами нишонланмоқда.

Форум иштирокчиларига Россия президенти Владимир Путин ҳамда Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг мурожаатлари ўқиб эшиттирилди.

"Юзлаб йиллар давомида Россия мусулмонлари Ватанга садоқат билан хизмат қилиб, давлатни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшиб келишмоқда. Бугун ҳам, махсус операция доирасида мусулмон аскарларимиз фидокорлик ва жасорат намойиш қилишмоқда. Барчангизга муваффақият тилайман”, - дейилган Россия президенти табрик сўзида.

Форумда иштирок этиш учун кўплаб мусулмон давлатларидан меҳмонлар ташриф буюришди.

Улар орасида Туркия Дин ишлари бошқармаси бошлиғи доктор Эрбас, Ислом Мазҳабларини Яқинлаштириш Бутунжаҳон Ассамблеяси Бош Котиби Доктор Ҳамид Шаҳриорий ва бошқа қатор шахслар бор.

Бизга қўшилинг

XALQ DARDI Танқид ва янгиликлар канали