Get Mystery Box with random crypto!

Кон ҳам нафас олади Мексика шимолида шахта ўпирилиб, кўмир ко | Eltuz Xalk Portali 2022🇺🇿

Кон ҳам нафас олади

Мексика шимолида шахта ўпирилиб, кўмир конида қолиб кетган 10 нафар кончини қидириш-қутқарув операцияси учинчи кундир-ки давом этмоқда. Чоршанба куни ер ости туннеллари ўпирилиб тушди ва қисман сув остида қолди.

Сув чиқариш ва шахта уюмларини очиш ишларига 400 га яқин киши сафарбар этилган.
Мексика Президенти Андрес Мануэл Лопес Обрадор барча бедарак йўқолганлар қутқарилмагунча операция тўхтамаслигига ваъда берди.

Р.S.: Ер қаъри ҳам тирик организм. Бир аъзосини олгандан сўнг ўрнига бошқасини тўлдириб қўйиш керак. Шахтёрларда кон босими деган тушунча бор. Қазиб олинган жойлар албатта бўш жинслар билан тўлдириб борилиши керак.

Акс ҳолда унинг мувозанати бузилади. Сизот сувларини чиқариб бориш, бўшлиқларни тўлдириш қўшимча ишчи кучи ва маблағларни талаб қилади. Бу эса кон ташкилотларига унчалик хуш келмайди. Табиатга нисбатан совуққонлик, тўловни адолатли қилмаслик.

Конларда фожеалар ва бахтсиз ҳодисаларни келтириб чиқаради. Бизда ҳам ҳайбаракачилик билан иш олиб борилишлар ниҳоятда кўп. “Саноатхавфсизлиги” ДИ ўт ўчирувчилар каби доимо кечикиб келувчи назорат органларидан бири ҳисобланади.

@blogeruzofficial