2022-09-17 16:46:01
#КУНДАЛИК_СУННАТ_АМАЛЛАР
ТАОМЛАНИШДАГИ СУННАТЛАР
1. Қўлларни ювмоқ. Имом Табароний Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювмоқ фақирликни даф қилади ва у пайғамбарларнинг суннатларидандир».
2. «Бисмиллаҳ» демоқ.
3. Ўнг қўл билан емоқ.
4. Таомни ўз олдидан олмоқ.
Бу уч суннатни қуйидаги ҳадис жамлаган:
«Ҳой болакай, Аллоҳнинг номини айт, ўнг қўлинг билан егин, ўз олдингдан ол».
5. Тушиб кетган луқмани олиб еб қўймоқ.
«Бирортангиздан бир луқма тушиб кетса, ундаги зарарни кетказсин, сўнгра есин» (Имом Муслим ривояти).
6. Имкон бўлса, учта бармоқда емоқ.
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам учта бармоқ билан ер эдилар» (Имом Муслим ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аксар ҳолда шундай ер эдилар.
7. Таомланиш асносида чўккалаб ёки бир тиззани кўтарган ҳолда ўтирмоқ.
Ҳофиз Ибн Ҳажар ўзининг «Саҳиҳи Бухорий»га ёзган шарҳида буни мустаҳаб деган.
Ҳусайнхон Язё Абдулмажид
САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Каналга аъзо бўлинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEp4lsfj1f-1O9b5Mw
2.3K views13:46